Тошкентда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати кеча пойтахтнинг Бектемир туманида юз берган ҳалокатли ЙТҲ ҳақида хабар берди.

22-сентабр куни соат 23:00 атрофида Х.Байқаро кўчасида ёқилғи қуйиш шохобчасидан унчалик узоқ бўлмаган жойда иккита «Laceti» ва «Cobalt» русумли автомашиналар тўқнашиб кетди. Биринчисини автомашинани ишончнома орқали бошқарган 24 ёшли С.X., иккинчисини 27 ёшли С.Н.

Ҳодиса сабаблари маълум эмас, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари буни аниқлаштирмоқда.

Маълум бўлишича, Cobalt автомобили ҳайдовчиси бу тўқнашувдан омон қолмаган – у олган, жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.