Тошкентда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди

Ўзбекистон пойтахтида йул-транспорт ҳодисаси юз берди, икки киши ҳалок бўлди.

7 август куни соат 20:30 атрофида Фарғона йули ва Бадахшон кўчалари чорраҳасида икки транспорт воситаси – 58 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Спарк ва Ласетти русумли автомашиналар тўқнашиб кетган, деб хабар беради Марказий ИИБ матбуот хизмати 25 ёшли ҳайдовчи бошқарган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Тўқнашув натижасида Спаркнинг вояга етмаган йуловчиси, Спаркнинг 54 ёшли йуловчиси ва Лаcетти ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Спарк автомашинасининг ҳайдовчиси ҳамда унинг 63 ёшли йуловчиси олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.