Тошкентда ҳарбий автомобил ёниб кетди – Миллий гвардия шарҳи

Ижтимоий тармоқлардаги нашрлардан Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида Миллий гвардия ҳарбий машинаси ёниб кетган воқеа ҳақида маълум бўлди.

13-январ куни кечқурун соат 22:30 ларда Халқлар дўстлиги саройи ёнида жойлашган Миллий гвардиянинг махсус ҳарбий автомашинаси Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий техника кўргазмаси муносабати билан ёниб кетди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идораси маълумотларига кўра, ёнғин қисқа вақт ичида – соат 22:31 да бартараф этилган. Қурбонлар йуқ.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.