Тошкентда бахтсиз ҳодиса юз берди, қурбонлар бор

Бугун, 12-май куни Ўзбекистон пойтахтида ЙТҲ содир бўлиб, унинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бугун пойтахтнинг Чилонзор туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълум қилди.

Жорий йилнинг 12-май куни соат тахминан 03.00 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси 23 ёшли У.М. ишончнома орқали ҳаракатланиб, белгиланган тезликдан кескин даражада ошиб кетган ва шу сабабли бошқарувни йўқотган. Автомобил ўрта чизиқда турган бетон устунга бориб урилган.

Ҳайдовчи ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Салонда йўловчи — 28 ёшли K.Ш. бўлган. Уни касалхонага ётқизишга муваффақ бўлишди, аммо жароҳатлар шунчалик оғир эдики, шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, у касалхонада вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.