Тошкентда бахтсиз ҳодиса: кекса аёл вафот этди

Юнусобод туманида йул-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Аёл пиёдани уриб юбориб, биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетган.

Марказий ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 15 август куни соат тахминан 12:50 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси йул четида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатмасдан.

Ҳодиса оқибатида пиёда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходими 55 ёшли аёл олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Тўқнашувга сабаб бўлган автомашина ҳайдовчисининг шахси аниқланди: у 32 ёшли аёл бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.