Тошкентда дорихона дори воситаларини гиёҳванд сотувчилар қўлга олинди

Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Масалан, Бош прокуратура ҳузуридаги Олмазор бошқармаси ходимлари “А” дорихонасида ишловчи Ж.ни 5 дона “Регапен” таблеткасини рецептсиз харидорга 125 минг сўмга сотган вақтида қўлга олди. Ҳибсга олингандан сўнг ундан яна 89 дона “Карбалекс”, 51 дона “Регапена”, 50 дона “Карбамазепин” дори воситалари олиб қўйилди.

Худди шундай тезкор тадбир ИИБ Шайхонтоҳур вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳам амалга оширилди. Ходимлар сотувчилар Ш.Х ва В.Н.ларни мижозга 20 шиша “Тропикамид” ва 42 дона “Регапен” таблеткаларини 100 АҚШ доллари ва 1 миллион сўмга сотиб юборган вақтида қўлга олди. Тинтув чоғида улардан яна 435 дона “Регапен”, 201 дона “Селафен” ва 23 бутилка “Тропикамид” препарати олиб қўйилди.

Юнусобод туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилиб, у ерда 5 дона Зардекс таблеткасини рецептсиз 100 минг сўмга сотган фармацевт Х.Е ушланди. Унинг машинасидан яна 100 дона “Зардекс” таблеткаси топилган.

“Ф” дорихонасида 3 дона “Регапен” таблеткасини мижозга 60 минг сўмга сотиб юборган сотувчи М.Ш қўлга олинди. Кейинроқ ундан зарур ҳужжатларсиз яна 322 дона ушбу дори воситаси олиб қўйилди.

Барча ҳибсга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 186-моддаси 3-қисми (“Таркибида кучли таъсир кщрсатадиган моддалар бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана сотиш тартибини бузиш”) ва 251-моддаси 1-қисми (“Кучли таъсир этувчи моддалар ёки заҳарларни қонунга хилоф равишда ишлатиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.