Тошкентда икки қариндоши савдо марказида карточка топиб, ундан пул ечиб олди

Икки опа-сингил «Малика» савдо марказидан банк картасини топиб, оддий кодни олиб, ундан салкам 60 миллион сўмни ечиб олишди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 8 ноябрь куни 21 ёшли А.A. аризаси билан номаълум шахслар унинг пластик картасидан 58 миллион 984 минг сўмни олиб қўйганлигини айтиб, уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчиларнинг шахси аниқланди. Улар опа-сингиллар бўлиб чиқди: 27 ёшли З.Д. ва 18 ёшли З.M.
Сўроқ пайтида катта опа ўзи оператор бўлиб ишлаган «Малика» савдо мажмуасида жойлашган дўкондан пластик карта топиб олганини айтди. Кейинроқ у синглисига бу ҳақида гапириб берди. Қизлар биргаликда «7777» паролини териб, тўғри бўлган паролни киритишган ва картадаги барча пулларни ечиб олишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар З.Д. ва З.M. модданинг 2-қисми «б, г» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга қонунга хилоф равишда кирган ҳолда катта миқдордаги ўғирлик) моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.