Бугун, 14-декабр куни Ўзбекистон Республикаси пойтахтида ЙТҲ содир бўлиб, унинг оқибатида икки киши жабрланди.
Ҳодиса Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 14 ва 110-сонли йўналишдаги иккита автобус иштирокида содир бўлган.
Бу ҳақда пойтахт ИИБ ЙББ матбуот хизмати хабар берди.
14-декабр куни соат тахминан 11:00 ларда 2000-йилда туғилган Д.A. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» автобуси ва 1972-йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги «MAN A22» русумли автомашиналар тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида икки йўловчи тан жароҳати олган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.