Тошкентда эрталаб автобус ёниб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Тошкент шаҳрида оддий автобусда содир бўлган навбатдаги ёнғин ўчирилди. Қурбонлар йуқ.

Бугун, 20-декабр куни эрталаб соат 7:50 да “Ўрикзор-Дўмбробод” йуналишида қатновчи 125-сонли мунтазам автобусда ёнғин содир бўлди. Бу вақтда автобус Учтепа туманидаги Фарҳод кўчасида бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги постига қўнғироқ келиб тушганидан сўнг воқеа жойига ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳлари жўнатилди. Улар воқеа жойига эрталаб соат 7:56 да етиб келишган. Ёнғин соат 8:00 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автобуснинг двигатели шикастланган, одамлар орасида қурбонлар ё‘қ.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.