22-июн куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги «EVOS» ресторани биносида ёнғин содир бўлди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ёнғин ҳақида хабар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 9:03 да келиб тушган, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Тўрт нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 09:12 да етиб келди ва 9:24 да ёнғинни бартараф этди.
Ёнғин соат 9:37 да ўчирилган. Ёнғин натижасида бинонинг 60 квадрат метрга яқин майдони зарар кўрган. Ҳалок бўлганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.