Тошкентда ЙТҲ: 19 ёшли ҳайдовчи аёлни уриб юборди

«19-ноябр куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Нексия-3 русумли автомашинани ҳайдаб кетаётган 2003-йилда туғилган Асадбек А. пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ натижасида пиёда, 34 ёшли — Раиля К. тан жароҳатлари олиб, асалхонага олиб кетилаётганда вафот этди», — дейилади ИИБ хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, натижада одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.