Тошкентда ЙТҲ: автомобил пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Нехиа-3 русумли автомашина йулни белгиланмаган жойда кесиб ўтаётган 20 ёшли йигитни уриб юборди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 2022-йил 22-апрел куни соат 00:50 атрофида Юнусобод тумани ТКАД кўчасида Nexia-3 русумли автомашина йулни кесиб ўтаётган пиёдани (2002-йилда туғилган) уриб юборган.

Тўқнашув натижасида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг юқорида қайд этилган Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган йул ҳаракати қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. ). Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.