Тошкентда ЙТҲда 42 ёшли эркак вафот этди.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 2022-йил 5-июл куни соат 00:05 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида «Hyundai Santa Fe» русумли автомашина йулни нотўғри кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Зарбадан эркак ён томонга учиб кетди ва бошқа йул фойдаланувчиси – Тоёта автомобилининг ғилдираклари остида қолди.
Ҳодиса оқибатида пиёда, 1980-йилда туғилган фуқаро В.С. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 266-моддаси 2-қисми (“Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.