Тошкентда ЙТҲ: йул инспектори қоидабузарни қувиб кетаётиб, Ласетти билан тўқнашиб кетди

Тошкентда ЙПҲ хизмат машинаси иштирокида йул-транспорт ҳодисаси юз берди, бир киши жабрланди.

Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бошқармаси хабар берди.

2022-йил 4-март куни соат 23:00 атрофида Яккасарой туманидаги Кичик ҳалқа йулида хизмат вазифасини ўтаётган Давлат ЙҲХБ инспектори оддий аскар А.Раҳматов “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчисига ҳуштак чалиб тўхташ ҳақида ишора қилган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига риоя қилмаган ҳолда ҳаракатни давом эттирган, йул ҳаракати қоидаларини бузган, белгиланган тезликни ошириб, тақиқланган светофордан ўтиб кетган.

Расмий Лаcеттидаги инспектор “Спарк” русумли автомашинани кузатиб бориб, 1995-йилда туғилган М.М. бошқарувидаги “Ласетти” автомобили билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида иккинчи Лаcетти автомашинасининг йуловчиси Ф.А. 1997-йилда туғилган, тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Тошкент шаҳар ИИБ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Шу билан бирга, Спарк ҳайдовчисини топиш чоралари кўрилмоқда.