Тошкентда ЙТҲ юз берди, қурбонлар бор

19-январь куни соат тахминан 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида учта автомобиль — Malibu, Spark ва Nexia тўқнашиб кетди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида Spark ва Malibu автомашиналари ҳайдовчилари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ЙТҲ натижасида «Spark» ва «Malibu» автомашиналари ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.