Тошкентда ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси олти нафар пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, беш киши, жумладан, ҳайдовчи тан жароҳати олди.

4-декабр куни эрталаб соат 6:15 да Фархад кўчасида 26 ёшли Lacetti ҳайдовчиси катта тезликда Nexia-3 русумли автомашинани уриб юборди. Шундан сўнг у яқин орада турган олти нафар пиёдани уриб юбориб, йўлда тўхтаб турган «Matiz» билан тўқнашиб кетган.

Ҳайдовчи ва 28, 35, 36 ва 48 ёшли 4 нафар пиёда оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, яна 62 ва 40 ёшли икки киши воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИБбнинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи белгиланган тезликни бузган ва бошқарувни йўқотган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.