Тошкентда ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

4 август куни Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида 30 ёшли пиёда Lacetti ғилдираклари остида вафот этди.

Соат 00:30 атрофида 25 ёшли ҳайдовчи О.M. D.Ф.ни уриб юборган, у олган оғир тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Ҳалокатли ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Тошкент шаҳар ИИБ марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ёки транспорт воситасининг ишлаши, натижада одам нобуд бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.