Тошкентда ЙТҲ: микроавтобус микроавтобус билан тўқнашиб кетди

Ўзбекистон пойтахтида яна бир ЙТҲ содир бўлди, натижада микроавтобус ағдарилиб кетди.

ИИВ, УБДД матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 16-декабр куни соат 06:30 атрофида Олмазор туманидаги Тошкент ҳалқа йўлидаги «Замона» банкет саройи олдида содир бўлган.

Уларга кўра, 27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина 39 ёшли эркак бошқарувидаги «Газель» микроавтобуси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида микроавтобус ағдарилиб кетган, Damas ҳайдовчиси жароҳатланган.

Тошкентда ЙТҲ натижасида микроавтобус ағдарилиб кетди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.