Ўзбекистонда бегуноҳ одамларнинг машиналар ғилдираги остида ҳалок бўлган фожиали бахциз ҳодисалар ҳақидаги қайғули хабарлар тинимсиз давом этмоқда.
Бу гал Наманган вилоятида тузатиб бўлмайдиган фожиа юз берди, Нехиа русумли автомашинани бошқараётган 25 ёшли ҳайдовчи икки ёш йигитни уриб юборди.
Ҳодиса 24-май куни соат 22:45 атрофида Давлатобод туманида ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда икки пиёдани уриб юборган.
Ҳар икки йигит (21 ва 24 ёшли) оғир тан жароҳатлари олиб, зудлик билан шифохонага етказилган.
Афсуски, тиббий ёрдамга қарамай, улардан бири вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми, яъни транспорт воситалари ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, натижада одам ўлимига сабаб бўлса, жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда барча ҳолатларни аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.