Тошкентда контрабандада айфон олиб юрган фуқаро қўлга олинди

Пойтахтимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Mercedes-Benz Sprinter” русумли автомашинани тўхтатиб, унинг ичидан 570 миллион сўмлик контрабанда телефонлар партияси топилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бошқармаси ходимлари ЙПХ инспекторлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Фарғонадан Тошкентга кетаётган “Mercedes-Benz Sprinter” русумли автомашинани тўхтатди.

Кўздан кечирилганда, холислар иштирокида автомашинанинг олд ўриндиғи остидан умумий қиймати 568,9 миллион сўмлик 36 донадан ортиқ iPhone 14 Plus ва 13 Pro ва биттадан “Samsung Galaxy S22 Ultra” смартфонлари топилиб, олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.