Тошкентда ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 11-декабр куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ЙТҲ содир бўлиб, ҳайдовчи устунга уриб, олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Ҳодиса соат 06:00 атрофида Фурқат ва Бешағоч кўчалари чорраҳасида содир бўлиб, “Ласетти” русумли автомашинани ишончли бошқарувчи орқали ҳайдаб кетаётган 31 ёшли Ш.П. бетон ёритиш устунига бориб урилган.

Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИБ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Бошқарманинг фикрича, Ш.П. бошқарувни ёъқотди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.