Тошкентда ногиронлар иштирокида “Чексиз имкониятлар марафони” бўлиб ўтди

27-март куни Тошкентда “Чексиз имкониятлар марафон”и бўлиб ўтди, унда 100 нафарга яқин имконияти чекланган инсонлар иштирок этди.

Марафон Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилди. («Биз биргамиз!»)

Ўзбекистонда илк бор ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус номинациялар бўйича марафон ўтказилмоқда, деб хабар қилди Адлия вазирлиги. Унда Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари томонидан таклиф этилган номзодлар иштирок этди. Ғолиблар уч номинация – эшитиш, кўзи ожиз ва заиф кўриш имконияти чекланган шахслар, ҳаракатланиш имконияти чекланган ва бошқа турдаги ногиронлар бўйича аниқланди. Бундан ташқари, марафонда энг ёш ва энг кекса иштирокчилар тақдирланди.

Лойиҳа ШҲТ халқаро ярим марафони ва “Наврўз” Тошкент марафонлари билан ҳамкорликда ташкил этилган, бироқ бу марафонлардан фарқли ўлароқ, унда иштирок этиш бепул эди. Барча марафончилар ушбу тадбир учун махсус тайёрланган эсдалик медаллари билан тақдирландилар.

Биз Биргамиз доирасида! имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг хайрия ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди.