Тошкентда она янги туғилган чақалоқни 35 минг долларга сотмоқчи бўлди

Тошкентда янги туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлган ёш она ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 1994-йилда туғилган фуқаро қўлга олинди. Ёш она жорий йилнинг 15 июнида туғилган чақалоғини 35 минг долларга сотмоқчи бўлди. Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатни содир этишда ёрдам бергани учун 200 доллар олган туғруқхона шифокори ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.