Тошкентда россиялик 36 ёшли журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилди. Ўлим сабаблари ҳозирча номаълум, ҳозирда терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.
Нечаев Тошкент шаҳрида ижарада яшаб, шу ерда вафот этган.
Унинг ҳамкасблари ва дўстлари унинг вафотидан афсусда эканликларини ва бир неча ойдан бери Ўзбекистонга келганини, бироқ апрель ойида Москвага қайтишни режалаштирганини айтишган. Охирги хабари Тошкент ҳақида эди.
Душанба куни ҳамкасблари Нечаевнинг хабарларга жавоб беришни тўхтатганини ва ўзи ишлаган журналнинг сонини ўз вақтида топширмаганини пайқашди.
Сешанба куни журналистнинг Москвадаги дўстлари уни ижарага олинган хонадонда ўлик ҳолда топишган.
Ўлимнинг дастлабки сабаби – юрак хуружи. Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.