Тошкентда терговчи пора олаётган вақтда қўлга олинди

50 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинган Учтепа туман прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Унга кўра, 29 апрел куни Давлат хавфсизлик хизмати пойтахт бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан Учтепа туман прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил декабрида Тошкентдаги ресторанлардан бирида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура департаменти бошлиғи ўринбосарини қўлга олган эди.

Бош прокуратура мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, прокуратура органларида коррупцияга барҳам беришда фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Кейинроқ ички хавфсизлик бошқармаси ходимлари Бош прокуратура бошқармаларидан бири бошлиғи ўринбосарини қўлга олди.