Тошкентда тиркамали юк машинаси “Ласетти”га бориб урилган

Тошкентда тажрибасиз юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, “Лаcетти” билан тўқнашиб кетди.

КамАЗ” русумли автомашина ҳайдовчиси 21 ёшли Аббос А.нинг ёнида тиркамали транспорт воситасини бошқариш учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.

ЙТҲ 22-декабр куни тахминан соат 12:00 ларда Сергели туманидаги Тошкент ҳалқа йулида содир бўлган.

Шаҳар Ички ишлар бошқармасининг тушунтиришича, ҳайдовчи бошқарувни йуқотган. Юк машинаси қарама-қарши йуналишдаги ҳаракатга ўтиб, 41 ёшли Фурқат М бошқарувидаги “Лаcетти” автомобили билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашувдан сўнг “КамАЗ” ўз чизиғига қайтди ва ариқ устидан учиб ўтиб, йул четига тушиб қолган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тиббий ёрдам сўрамаган, ҳодиса текширилмоқда.