Тошкентда учта машина иштирокидаги авария қайд этилди

Бугун Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси 25 январ куни соат 9:20 атрофида Юнусобод туманининг Амир Темур кўчасида 3 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлганлигини айтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Cobalt ҳайдовчиси қарама-қарши чизиққа чиқиб кетган, шу сабабли у Cobalt ва Spark русумли моделлар билан тўқнашган. Биринчи Cobaltнинг рулида 23 ёшли Абдувоҳид C, иккинчисининг рулида — 49 ёшли Фарҳод Б. ва Sparkнинг рулида — 25 ёшли Имомали Т. бўлган. Икки киши жароҳат олган — Spark ҳайдовчиси ва 39 ёшли йуловчи. Улар энг яқин касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда авария тафсилотлари ўрганилмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Ички ишлар ҳодимлари ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишларини ва йул ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўради.