Тошкентда қурилаётган бино ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Сеул кўчасида қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уй ёниб кетгани тасвирга олинган видеолавҳалар тарқала бошлаганидан сўнг, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан изоҳ берди.

Дарҳақиқат, бугун, 5 август куни соат 18:23 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига пойтахтнинг Чилонзор тумани, Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватли қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига тўрт нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 18:23 да етиб келган. Соат 18:44 да ёнғинни тўлиқ бартараф етиш амалга оширилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг дастлабки баҳолашига кўра, ёнғин майдони 140 квадрат метрни ташкил этган. Шу билан бирга, бинонинг иккинчи қаватида жойлашган қурилиш материаллари шикастланган.

Бу ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва ёнғин натижасида етказилган зарар миқдори аниқланган.