Тошкентда ўз жонига қасд қилди: ЎзДЖТУ талабаси университет биносининг 4-қаватидан сакраб кетди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси таълим муассасаси ҳудудида ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда университет матбуот хизмати.

Фожиа бугун, 29-апрел куни эрталаб соат 8:10 атрофида содир бўлган. Хабар қилинишича, талаба университет биносининг 4-қаватидан сакраб тушган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, университетнинг 2-босқич талабаси, 2001-йилда туғилган Наманган вилоятида туғилган ўз жонига қасд қилган.

“Ҳозирда Учтепа тумани прокуратураси томонидан ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, излар, далиллар ва бошқа муҳим ашёларнинг йуқолиши ёки шикастланишига йул қўймаслик мақсадида жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади Бош прокуратура сайти хабарида. баёнотида айтилган.