Тошкентда ўзини Бош прокуратура ҳайдовчиси сифатида кўрсатган шахс қўлга олинди.

Тошкентда ўзини Бош прокуратура ҳайдовчиси сифатида кўрсатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

У кўрсатган гувоҳнома сохта бўлиб чиқди.

Аввалроқ «Ўзбекистон-24» телеканалининг «Вазият-24» кўрсатувида Бош прокуратура ходими ҳужжатсиз машина ҳайдагани ҳақидаги воқеа кўрсатилган эди.

Қайд этилишича, 13 декабр куни Марказий ИИБ ЙҲХБ ходимлари Чилонзор тумани ҳудудида «Spark» русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларни кўрсатишни сўраган. Эркак ўзини Бош прокуратура ҳайдовчиси сифатида таништириб, тегишли гувоҳномани тақдим этган ва у расмийлаштирилиб, олиб қўйилган.

Фото: Ўзбекистон фуқароси сохта ҳужжатлар тақдим қилиб, ўзини Бош прокуратура ҳайдовчиси сифатида кўрсатди.

Бош прокуратура ушбу ҳолатни ўрганар экан, ушбу шахс Бош прокуратура ҳайдовчиси эмаслиги ва унга тақдим этилган ҳужжат қалбаки эканлигини аниқлади.

Бу иш бойича, жиноий иш қўзғатилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.