Тошкентдаги электр подстансиясида кучли ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманида кучли ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йуқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 21-март куни соат 16:44 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган электр подстансиясида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳи ёнғин содир бўлган жойга жўнаб кетган. Синов жараёнида трансформаторлардан бири ёниб кетгани маълум бўлди.

Ёнғин соат 17:09да ўчирилган.