Тошкентдаги омборлардан бирида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон пойтахтида омборлардан бири ёниб кетди. Ёнғинни ўчириш учун 10 нафар ўт ўчириш бригадаси етиб келди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ёнғин ҳақида хабар 24-январ куни соат 09.58 да келиб тушган. Воқеа гувоҳларининг қайд этишича, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси бўйлаб жойлашган омборхона ёниб кетган. Воқеа жойига 10 нафар ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси жўнаб кетди. Улар қўнғироқдан олти дақиқа ўтиб етиб келишди.

Ўт ўчирувчилар етиб келганидан 53 дақиқа ўтиб, соат 10:57 да ёнғин ўчирилди. Мақола эълон қилинган пайтда ёнғинни бартараф этиш ҳали тугалланмаган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, омборнинг ўзи тахминан 250 квадрат метрни ташкил қилади. Ёнғин натижасида омборхонанинг томи, шифти ва ички қисми зарарланган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йуқ.