Тошкентдаги спорт майдончасида мактаб ўқувчиси синфдошини пичоқлади

Тошкентда спорт майдончасида баскетбол ўйнаётган ўқувчига, синфдошига пичоқ билан ҳужум қилди. Воқеа 11 март куни шаҳарнинг Миробод туманида содир бўлган.

Ўсмир можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ўрнига ўз синфдошининг орқа қисмига пичоқ билан урган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Синфдошига ҳужум қилган ўқувчи эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима, уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.