Тошкентдаги мактаблардан бирининг юқори синф ўқувчилари 14 ёшли қизни калтаклаган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди. Видеода кўриб турганингиздек, қурилиш майдончасида икки нафар ўрта мактаб ўқувчиси қизни калтаклаган ва ҳақорат қилган, бу вақтда яна бир қанча ўқувчи қизлар ҳам бўлган.
Видеода Тошкентдаги 331-мактаб ўқувчилари тасвирга олингани ҳақида шаҳар мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда. Видео 12 апрел куни дарсдан сўнг суратга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган. Воқеа ҳақида мактаб раҳбарияти ўша куни кечқурун хабар топган. Эртаси куни мактаб маъмурияти ўқувчи қизларнинг ота-оналарини чақириб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борди. Калтакланганлиги ҳақидаги ариза Янгиҳаёт тумани ИИБга топширилган.

Ўрта мактаб ўқувчилари синфдошини калтаклаган
Тошкент шаҳар Иибнинг аниқлик киритишича, 14 ёшли С.X. калтакланган уни 17 ёшли Х.С. ва 16 ёшли Д.В. қизлар калатаклаган. Қиз енгил тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.