Тошкентга кираверишда 900 кг гўштни ноқонуний олиб ўтган ҳайдовчи қўлга олинди

Чироқчи туманидаги “Умакай” йўл-патрул хизмати постида Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига кетаётган “Нексия” тўхтатилди.

Ҳайдовчи автомашинада 900 килограммга яқин гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган бўлган.

Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати шубҳали гўшт қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш бошқармаси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан гўштнинг келиб чиқиши номаълум деб топилди. Ҳайдовчида унинг учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган. Бундан ташқари, гўшт ветеринария-санитария талаблари бузилган ҳолда ташилган.