Тожикистон поездида бир қоп опий топилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Божхона қўмитаси вакиллари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, унинг давомида поезддан ўрам опий топилди.

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон Республикасидан Хўжанд-Арис йуналиши бўйича ҳаракатланаётган юк поезди халқаро назорат-ўтказиш пункти – “Бекобод” станциясида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилганда, ичидан ўралган иккита қоп бўлган қора поли этилен пакет топилди.

Ўрамлар холислар ва экспертлар иштирокида очилганда, ичидан 1949 грамм опий топилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (“Контрабанда”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага кўра, жиноятчилар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.