Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кабел ўғирчисини қўлга олишди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беради: “Учтепа тумани Ички ишлар бошқармасидан олинган хабарга кўра, 31 июл куни соат 15:45 ларда 33 ёшли Павел Т. қурилиш материаллари бозорида қаровсиз қолган 15’160’000 сўмлик 916 метр ВВГ кабелини ўғирлаб, ғойиб бўлган».

Шунингдек, кабелнинг эгаси, 35 ёшли Салоҳиддин К. ички ишлар органларига шикоят қилгани хабар қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 -моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи ҳибсда, тергов давом этмоқда.