Урганчда Cobalt ҳайдовчиси пичоқдан олинган жароҳатлардан вафот этди

Урганчда ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотларга кўра, 8 киши Cobalt ҳайдовчисига ҳужум қилгани маълум бўлди. Эркак олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 2 июн куни юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши доирасида қўлга олинганлардан бирига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.