Уриб ўлдирилган: Самарқанд вилоятида тўда қотиллик

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида уюшган гуруҳ олдиндан тил бириктириб, қотиллик мақсадида одам ўғирлаб кетган.

Воқеа тафсилотлари

Самарқанд вилоятида яна бир жиноят содир бўлди. Бу ҳақда маълумот Yangilikuzda Facebook саҳифасида эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, Оқдарё туманида 10 нафар эркак 27 ёшли йигитнинг уйига етиб келиб, уни кўчага олиб чиқиб, фирибгарлик йули билан машинага ўтиргизишган, шундан сўнг улар 36-мактаб стадионига олиб бориб, қаттиқ калтаклашган.

27 ёшли Шохрух Темиров олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди. Ҳодиса 30 август куни, тахминан 18:30 да содир бўлган.

Маълумотни нашр этганларнинг таъкидлашича, ҳозирда жиноят иштирокчиларидан фақат биттаси тергов қилинмоқда. Қолган иштирокчилар жазосиз қолябти.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу иш бўйича ҳеч қандай изоҳ бермадилар.