Видеода Қуръонни йиртган ўзбекистонлик қамоққа олинган 

ИИБ ходимлари Қуръонни йиртиб ташлаган, видеога олган ва TikTok га жойлаштирган ўзбекистонлик фуқарони қамоққа олишди.

Унга нисбатан жиноий иш очилган.

Батафсил! 29 октябр куни TikTok ижтимоий тармоғида ўзини атеист деб таништирган ва мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръонни йиртиб ташлаган одам акс этган видео тарқалди. Ушбу видео ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эркакнинг кимлигини аниқлашган.

Ушбу факт бўйича ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.