
Самарқанд вилоятида ёъл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари автоҳалокат иштирокчиларидан бирининг гиёҳванд моддаларни ютиб юборишга уринишини тўхтатди.
Қўшробод тумани Мустақиллик маҳалласида Labo ва ВАЗ-2101 машиналар иштирокида бахтсиз ҳодиса юз берди. ЙҲХББ томонидан воқеа жойини кўздан кечириш пайтида шошилинч равишда оғзига ғалати бир модда солган ва уни ютмоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди.
Йул-патрул хизмати инспекторлари маҳаллий аҳоли ёрдамида оғзидан моддани чиқариб, ҳайдовчини туман ички ишлар бўлимига олиб боришди.
Шунингдек, унинг автомашинасида гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва ишлатиш учун мўлжалланган буюмлар топилган ва олиб қўйилган.
Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ҳайдовчининг оғзидан тортиб олинган модда каннабис ҳисобланади. Қолган модданинг вазни 0,47 граммни ташкил этди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.