Ўзбекистон Республикаси пойтахтида мактаб ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи дарс вақтида бир ўқувчини, кейин бошқасини калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИБ ҳодиса ҳолатларини ўрганиб, воқеа 11 ноябрь куни пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактаблардан бирида содир бўлганини маълум қилди.

5-синфда дарс ўтаётган 33 ёшли ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан қўпол муомала қилган: уларнинг қўлларини қайириб, қулоқларини тортган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.