Ўзбекистон Республикаси пойтахтида озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида озиқ-овқат дўкони ёниб кетгани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Шайхонтохур туманида портлаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар тарқалди.

Воқеа жойига етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шаҳар бошқармаси ўт ўчирувчилари 10 дақиқа ичида ёнғинни бартараф этишди. Тугатиш ишларига 4 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари жалб қилинган.

Маълум қилинишича, ёнғин 20 квадрат метр озиқ-овқат дўкони майдонни йуқ қилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа жойида портлашлар кузатилмаганини қайд этди. Шунингдек, ҳодиса натижасида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар йуқ.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.