Ўзбекистон Республикаси пойтахтида пора талаб қилган терговчи 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноий иш бўйича чора кўрмагани учун 50 минг доллар талаб қилган Учтепа туман прокуратураси терговчиси устидан суд бўлиб ўтди.

Аввалроқ Учтепа туман прокуратураси терговчиси 50 минг Ақш доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берилган еди.

Қўлга олинган шахс қўзғатилган жиноят иши доирасида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасига риоя қилмагани учун қурилиш-таъмирлаш ишларига ихтисослашган корхона раҳбаридан пора талаб қилган.

Прокуратура ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди иш материалларини кўриб чиқиб, ҳукм чиқарди.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчи ушбу модданинг 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан 3 йил муддатга прокуратура органларида раҳбарлик ва прокуратура органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.