Ўзбекистон Республикасининг икки вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди

Фарғона ва Сирдарё вилоятларида ЙҲХБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ашёвий далил сифатида наркотик моддалар олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идораси маълумотларига кўра, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина Тошкент шаҳрига кетаётгани тўхтатилган. Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинадан бир килограмм 329 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси топилиб, процессуал тартибда олиб қўйилди. Маълум бўлишича, Бешариқ туманига Тожикистондан олиб келинган гиёҳвандлик моддаси пойтахтда сотиш учун мўлжалланган эди.

Данғара туманида ИИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди. Мазкур автомашина йуловчиси Қўқон шаҳрида 1120 дона “Герика”, 400 дона “Селофен” ва 198 дона “Тропикамид” номли ноқонуний гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган. Улар тегишли тартибда қўлга олинди. Шунингдек, юқорида қайд этилган Қўқон шаҳрида яшовчи ўғли бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани тўхтатдилар. Багаждан тропикамид (250 дона) топилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ички ишлар бошқармаси ва божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Гулистон шаҳрига кираверишда Фарғона-Сирдарё йуналишида ҳаракатланаётган “Кобалт” русумли автомашина тўхтатилди.

Гулистон шаҳрида яшовчи йуловчи ўзи билан “Регапен” (274 дона) ва “Тропикамид” (33 дона) препаратларини олиб юрган. Барча гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Уларни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқародан сотиб олгани ҳам маълум бўлди. У гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги партияси – Трамадол (50 дона), Регапен (364 дона) ва Тропикамид (40 дона) ни сотаётган вақтида қўлга олинган. Бу кучли таъсирга эга дориларнинг барчаси Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.