Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмик башорат мониторинги маркази Қирғизистонда 2023-йил 2-май куни соат 09:46 (Тошкент вақти билан)да содир бўлган зилзила ҳақида маълумот билан бўлишди.
Зилзила эпицентри 41,72 даража шимолий кенглик ва 71,6 даража шарқий узунликда жойлашган бўлиб, зилзила магнитудаси М=4,3 ни ташкил қилган.
Ер силкинишларининг чуқурлиги 10 км ни ташкил этди. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа шимоли-шарқий йўналишда 205 км.
Ўзбекистонда содир бўлган зилзила натижасида бир неча марта силкинишлар қайд этилган бўлиб, улар Янгиқўрғон туманида 2-3 балл (масофа 51 км) ва Косонсой туманида 2 балл (масофа 60 км)га тенг бўлган.
Расмийларга кўра, зилзила оқибатида қурбонлар ва вайроналар йўқ.