Ўзбекистон ва Беларус: саммитда муҳим ҳужжатлар имзоланмоқда

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзоладилар.

Улар орасида:

  • 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Электрон маҳсулотни сертификатлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича келишув;
  • Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги келишув;
  • Илмий ва ишлаб чиқариш ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тошкент ва Минск ўртасида қардош шаҳар муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
  • Энергетика соҳасида ва интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги протоколлар;
  • Спорт, маданият ва санъат, ўқитувчилар малакасини ошириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик дастурлари.

Шунингдек, 2024-йилга мўлжалланган икки мамлакат ҳудудларидан делегацияларнинг ўзаро ташрифлари жадвали имзоланди.