Ўзбекистонда диний видео тарқатган талаба 15 миллион сўм жаримага тортилди

Ўзбекистонда рўмол ўраб олган номаълум аёл хориж сайтларидан олинган материаллар асосида замонавий аёлларнинг ташқи қиёфасини танқид қилган ва ўзининг шахсий диний қарашларини ифода этган диний видеони тарқатгани учун қиз 15 миллион сўм жаримага тортилди.

Ҳозирда у видеода кўрсатган ноанъанавий аёллар кийимларини (бурқа) тикиб, сотади.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунига кўра, жинси бўйича билвосита камситиш тақиқланади.

Гендер тенгсизлигини оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб қилиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шартлар ёки талабларни белгилаш ҳам тақиқланади.

Мазкур қонуннинг 29-моддасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш диний экспертизадан ижобий хулоса олингандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Шу муносабат билан фуқаро K.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш» 184-2-моддасига асосан БХМнинг 50 баравари миқдорида (15 миллион сўм) жарима белгиланди.