Ўзбекистонда юридик шахслар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 559 та ҳолат аниқланган

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда юридик шахслар томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 559 та ҳолат аниқланиб, 76,3 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Энг кўп қоидабузарликлар Бухоро вилоятида аниқланиб, 24,2 миллиард сўмлик 24,3 миллион куб метр газ ишлатилди.

Шунингдек, Фарғона, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Кўпинча газ табий газ ёқилғи қуйиш шохобчаларида, ишлаб чиқариш корхоналарида, умумий овқатланиш корхоналарида ва иссиқхоналарда ноқонуний равишда қўлланилади.

Энергетика вазирлиги томонидан қонунбузарликлар ҳақидаги ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда март ойида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида кўрилган зарар қарийб 22 миллиард сўмни ташкил этгани хабар қилинганди.