Бош прокуратура маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 464 та спорт муассасасида 27 миллиард сўмлик ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган, шундан 10 миллиард сўм ундирилган.
Хусусан, вилоят спорт муассасаларида 20 та ҳолатда иш ҳақи ва турли нафақалар асоссиз ҳисоблаб чиқилган 8 миллиард сўмлик исрофгарчилик ҳолатлари аниқланган.
Масалан, Фарғона олимпия захиралари мактаби бош ҳисобчисига 4,3 миллиард сўм маош йиғиб қўйилган, натижада маблағлар асоссиз равишда исроф қилинган.
Шунингдек, 25 та ҳолатда спорт иншоотларини қуриш ва таъмирлаш жараёнида бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Жами 10 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди.
Шунингдек, спорт иншоотларини таъмирлаш бўйича тендерлар ўтказиш жараёнида 72 та коррупция фактига йул қўйилгани маълум бўлди.
Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежини таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерда фуқаро Б.К. – тендерда иштирок этувчи барча тўртта компаниянинг таъсисчиси.
8 та муассасада спорт анжомлари оширилган нархларда харид қилиниб, натижада 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ исроф бўлди.
Шу билан бирга, 10 та ҳолатда ўтказилмаган ўқув машғулотлари бўйича ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари аниқланиб, бунинг учун давлат бюджетидан 4,3 миллиард сўм ажратилган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жами 1150 та прокурор назорати далолатномаси чиқарилиб, 431 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган, 66 та жиноят иши қўзғатилган.